Ред Леди картошкаси

Бу нав жуда ёқимли бозогирлик кўриниш, ажойиб таъм, юқори ҳосилдорликка эга бўлиб, касалликларга ва қурғоқчиликка чидамли. Ёқимсиз иқлим шароитларида ҳам ўз сифатини сақлайди.
Нав тавсифи
  • Етилиш даври: 80-90 кун
  • Тупдаги илдизмевалар сони: 6-10 дона
  • Ҳосилдорлиги: 170-300 ц/га
  • Истеъмолчилик сифатлари: ажойиб таъмли, исталган таом учун мос келади
  • Пўстлоғи ранги: пушти
  • Гўшти ранги: оч-сариқ
  • Қулай етиштириш минтақалари: Марказий Қоратупроқ, Шимолий Кавказ, Ўрта Волга, Узоқ Шарқ
  • Касалликларга чидамлилиги: картошка саратонига, тилларанг циста ҳосил қилувчи нематодга, чиришга, қўтирга, қора сон касалликларига
Мол хусусиятлари
  • Сифатни сақлаши 92%
  • Таркибидаги оҳор миқдори 12-17%
  • Мол илдизмевалари вазни 110-140 г
Бозоргирлик кўриниши
  • шакли - овал;
  • ўлчамлари - йирик;
  • пўстлоғи - зич, лекин юпқа;
  • гўшти – оч-сариқ;
  • кўзчалари - кичик, юзада.

 Картошка қайнатиш, пишириш, димлаш, пюре тайёрлаш учун мос келади. Бўлинганда ва термик ишлов берилганда илдизмевалари қораймайди, тайёр таомлар ранги ёқимли, қаймоқ-сариқ рангда бўлади. Мазаси тўйинган, ортиқча қуруқлик ва сувликсиз. Илдизмевалар таркибида юқори миқдорда оқсил ва В гуруҳ витаминлари мавжуд.